Қизил пойча (Зверабой) ўсимлиги

Қизил пойча (Зверабой) ўсимлиги

Ёввойи холатда ўсимлик Шимолий ва Жанубий Африк, Жанубий Америк, Осиё, Австралия, Европа ва Янги Зеландияда ўсади. АҚШ да маданийлаштирилган тури етиштирилган. Асосий терим гуллаган пайтда амалга оширилади.

Кўп йиллик ўтсимон ўсимлик бўлиб, баландлиги 1 метрга етади. Пояси силлқ яшил ёки яшил-кулранг, теккис, юмалоқ. Барглари овал, чўзинчоқ-тухимсимон, кенг эллиптик, тескари юрак кўринишга эга бўлиб жигарранг-қора нуқталари бор. Гуллари кўп миқдорли мураккаб гулга эга. Уруғлари чўзинчоқ, майда доначали, жигарранг, узунлиги 1 мм гача.

Хиди нозик баьзам хидли, маъзаси аччиқроқ.

Кимёвий таркиби: Гиперицин, псевдогиперицин, кверцитрин, гиперозид, изокверцитрин, рутин.

Халқ табобатида қўлланилиши: нафас ва сийдик йўлларининг яллиғланишли касалликларида, ўт қопи, асаб касалликларида яхши самарага эга. 

Цистит, уретрит, простатит, сийдик хайдовчи, бронхит, неврит, мигрен, ўтирғич нервининг оғриқларида, қандли диабетларни даволашда мажмуали даволаш таркибида кенг қўлланилади. Бундан ташқари оғриқ қолдириб асабларни тинчлантиради, кайфиятни ва уйқуни яхшилайди. Таркибига кирувчи органик моддалар антибактериал ва вирусларга қарши таъсир самарага хам эга. Касалликларни қўзғатувчи патоген микроорганизмлар стафиллокок, стрептокок, ичак таёқчаси, вулгар протейларга қарши бактериоцид таъсирга эга. Бундан ташқари вирусларга қарши таъсирга хам эга. Жумладан грип А, парагрипп, аденовирус, ЦМВ, герпес 1-2 турлари, гепатит В ва бошқа вируслардир. Хозирги кунда хавфли ўсмаларга қарши таъсири хам ўрганилмоқда. Гиёхдан тайёрланган воситалар хам оғиз орқали ичишга, хам ташқи шиллиқ қаватлар ва терига ишлатилиши мумкин.